Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Термиз шаҳрида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев Термиз шаҳридаги маҳаллаларда юриб, аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларнинг мурожаатлари ва таклифларини тинглаб, ечими юзасидан мулоқот қилди. Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича “Тинчлик” ва “Гулистон” маҳаллаларида асфальтлаш масаласи белгиланган чора-тадбирлар асосида ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Шунингдек, депутат шаҳардаги қурилиши давом этаётган ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, Афғонистонлик инвестор томонидан қурилаётган замонавий меҳмонхона ва уй-жой қурилиши, хусусий мактаб қурилиши билан танишди. Жараён давомида маҳаллий тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ишлаб чиқариш корхонаси “Dream silk shoes” (поябзал ишлаб чиқариш) масъулияти чекланган жамият фаолияти билан танишди. МЧЖ раҳбарлари билан суҳбат жараёнида депутат Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлажалланган тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифалар ҳақида тўҳталиб, унда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш борасида катта имкониятлар берилганлиги тўғрисида фикрларини ўртоқлашди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | Январь 2025 | › | ||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | ||
6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 |
13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 |
20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 |
27 | 28 | 29 | 30 | 31 | ||
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2025