Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!
Юртимиз бўйлаб, 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан турли акция ва тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя асосида “Хотира абадий - қадр мангу” шиори остида Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳар Маданият бўлими жамоаси иштирокида Термиз шаҳридаги йирик савдо мажмуалари, бозорлар ва аҳоли гавжум жойларда, очиқ майдонларда ғалабанинг 76 йиллигига бағишланган концерт дастури намойиш этилмоқда. Ўтказилган концерт дастури давомида иккинчи жаҳон урушида ва Афғонистон урушида ҳалок бўлганларни хотирлаб, ўтганларнинг руҳини ёд этиб, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзолари ҳолидан хабар олинмоқда. Термиз шаҳар маданият маркази қошидаги бадиий жамоаларнинг, таниқли санъаткорларнинг концерт дастурлари ташриф буюрганларга байрамона кайфият улашиб, янграган куй-қўшиқларга рақсларга тушишди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024