НAВБAТДAГИ СAЙЁР ҚAБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун, Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердийев бошчилигида, Термиз шаҳар Халқ қабулхонаси мудири О.Саодатов ҳамда мутасадди ташкилотлар биргаликда “Боғзор” маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди. Сайёр қабулда 50 га яқин фуқаролар иштирок етишди.
Қабул давомида, Темир дафтарда рўйҳатда турувчи 4-нафар фуқарога бир марталик моддий ёрдам берилиши, тегишли тартиб асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож 5 нафар ёшларнинг олий ўқув юртига таҳсил олишлари учун контракт тўловининг бир қисмини тўлаб берилишида ҳамда бир нафар ёш ижодкорнинг китоби чоп етилишида амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.
Шунингдек, 3-нафар фуқаронинг уй-жойини кадастр хужжатлари билан боғлиқ масаласи ижобий ҳал етилиши белгиланди. Aйрим мурожаатлар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ижроси муддат талаб етадиган масалалар бўйича чора-тадбирлар белгиланди ҳамда ижросини ўз вақтида бажарилиши бўйича шаҳар ҳокими томонидан масъулларга қатъий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024