БИЗНИНГ_ФАХРИМИЗ
17 ёшида "Туркиш Опен"да кумуш медалини қўлга киритган Нажмиддин Қосимхожиев билан суҳбат
"Туркиш Опен" халқаро мусобақасида иштирок этиб, кумуш медалига эга чиққан Термиз шаҳар 13-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси 17 ёшли Нажмиддин Қосимхожиев Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизматига интервью берди.
"2004 йил 28 август куни туғилганман, таэквондо спорт турига ёшлигимдан қизиққанман, биринчи мураббийим Собир Назаралиев қўл остида шуғулланиб, катта бўлдим.
"Туркиш Опен" мусобақаси мен учун катталар ўртасидаги илк халқаро мусобақа бўлди. Менга ишонч билдирган терма жамоа мураббийлар штабига раҳмат айтаман. Мана шу мусобақада совриндор бўлганимдан жуда хурсандман. Турнир давомида жами 6та жанг қилдим, охирги учта баҳсни кореяликларга қарши ўтказдим. Барчасининг ёши мендан катта эди. Финалда менга озгина тажриба етишмади деб ўйлайман, худо хоҳласа кейинги мусобақаларда албатта кумуш медалимни олтинга ўзгартираман!", - дейди Нажмиддин Қосимхожиев.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024