ТЕРМИЗ ШAҲРИДA НAВБAТДAГИ ЖИНОЙAТЧИЛИК МУҲОКAМAСИ ЎТКAЗИЛДИ
Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш билан бирга, жамоатчилик иштирокида жиноят ва унинг салбий оқибатларни муҳокама қилиб бориш ҳам содир етилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олишга хизмат қилади.
Бугун, Термиз шаҳар ҳокими И.Худойбердийев бошчилигида сектор раҳбарлари билан биргаликда ўтказилган жиноятчилик муҳокамаси ҳам айни мақсадларга қаратилган.
Маҳалла фуқаролари ва мутасаддилар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок етган учрашувда жорий йил бошидан ҳозиргача содир етилган йўл-транспорт ходисалари билан боғлиқ ва бошқа жиноятлар ҳам муҳокама етилди.
Йиғилишда, атрофда бўлаётган ҳар қандай воқеа ва ҳодисага еътиборли бўлиш, унга даҳлдорлик ҳисси билан яшашгина жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги енг самарали восита еканлиги тушунтирилди.
Ҳозирда кўп учраётган йўл транспорт ходисаси билан боғлиқ жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва омиллари таҳлил етилар екан, енг аввало айрим фуқароларнинг йўлларда белгиланган ҳаракатланиш қонун-қоидаларга бепарволик билан қараётганликлари оқибатида жиноят жабрланувчиси бўлишига сабаб еканлиги таъкидланди.
Учрашувда жамоатчилик билан ҳамкорликдаги тарғибот ишларини кучайтириш, фуқароларни ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган чора-тадбирларни мунтазам амалга ошириб боришга келишиб олинди. Шунингдек, мутасадди раҳбарларга барча турдаги жиноятчиликни олдини олиш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шаҳримизда бу каби тадбирлар давом етади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024