Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

763797       0

Тадбирлар

       

Сурхондарё ўзбек ва афғон ишбилармонларини Термизга чорламоқда

Термиз шаҳрида жорий йилнинг 24-26 май кунлари Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари иштирокида бизнес форум, ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси ҳамда кооперация биржаси, шунингдек, “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилади.

Айни пайтда Сурхондарё вилоятида мазкур тадбирга пухта ҳозирлик кўрилиб, кўча ва хиёбонлар тадбир мазмунига мос баннерлар билан безатилаётир. Бизнес форум, кўргазмалар, саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўтказиладиган ҳудудларда йирик ҳажмдаги ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Пандемия шароитида меҳмонларни кутиб олиш, тадбирларни юқори савияда ўтказиш учун тегишли чоралар кўрилмоқда.

Термиз шаҳридаги муҳташам “Санъат саройи” боғида мамлакатимиз вилоятлари ҳамда Сурхондарёда ишлаб чиқарилаётган қурилиш моллари, электр техникаси, чарм, текстиль саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотлар, миллий ҳунармандлик буюмлари кўргазмаси учун махсус жойлар ҳозирланмоқда. Ўзбек-афғон ишбилармонларининг икки томонлама тематик сессияларини ташкил этиш, ўзаро шартнома тузиб, ҳамкорликни йўлга қўйиши учун зарур шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этадиган йирик тармоқ корхоналари ҳамда воҳанинг мазкур тармоқлар учун маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун ҳам барча қулайлик яратилаётир.

Бизнес форум доирасида меҳмонларни вилоятда сўнгги йилларда ишга туширилган қатор замонавий ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан таништириш, тарихий обидалар ва муқаддас қадамжоларга саёҳатлар уюштириш мўлжалланмоқда.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
70 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари