Сурхондарёда осойишта ҳаётимиз посбонлари шарафланмоқда
Термиз шаҳридаги Санъат саройида бўлиб ўтаётган тантанали тадбирда Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригини Сурхондарё вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Тўра Боболов ўқиб эшиттирди.
Сўнгги йилларда қуролли кучларимиз тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар тинч, обод ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилмоқда.
Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ғояси билан давлатимизнинг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича қатъий позициясини ифода этадиган Мудофаа доктринаси ишлаб чиқилгани бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширишда муҳим омил бўлаётир. Бу жараёнда жойларда ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилгани мудофаа соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиб, армия ва халқ бирлигини таъминлаш ва ҳудудий мудофаа масалаларини ечишда ҳал қилувчи орган вазифасини ўтамоқда.
Мамлакатимиз жанубидаги Сурхондарё вилоятида ҳам ҳарбий-маъмурий сектор ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, қўшинларнинг кундалик фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳарбий хизматчилар ва улар оиласининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда ҳарбий шаҳарчалар, полигонлар инфратузилмасини ривожлантиришда ҳарбий тузилмалар командирларига яқиндан кўмаклашмоқда.
Тантанали тадбирда бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қуролли Кучлар оркестр ва ансамбль жамоалари, санъат усталари ва ижрочи ёшлар иштирокидаги концерт дастури барчага манзур бўлмоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024