ХAЛҚ ВA AРМИЙA БИР ТAНУ БИР ЖОН
Бугун, Термиз шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил етилганлигининг 30 йиллиги ва 14-январ – “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан бир гуруҳ ҳарбийларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, шаҳар Мудофаа ишлари бўлими, 31405, 11506 ва 9221-сонли ҳарбий қисмлардан вакиллар иштирок етишди.
Тақдирлаш маросимида шаҳар ҳокимининг табриги ўқиб ешиттирилиб, юрт тинчлиги йўлида садоқат билан хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларга ташаккурнома ва қимматбаҳо есталик совғалар топширилди.
Шаҳар маданият бўлими хонандалари томонидан ижро етилган ватани мадҳ етувчи куй-қўшиқлар тадбирга янада файз бағишлади.
Шаҳримизда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбирлари давом етмоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024