Термиз шаҳрида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди
Йиғилишда Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи A.Исмоилов, Термиз шаҳар ҳокими И.Худойбердийев шунингдек, жамоат ташкилотлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, профилактика инспекторлари, депутат ва маҳалла фуқаролари ҳамда мутасаддилар иштирок етишди.
Термиз шаҳридаги 37 маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлашда тизимли ишларни ташкил етиш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.
Шундан сўнг, маҳалла фуқаролар йиғинлари тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни оқилона йўлга қўйиш борасида топшириқлар бериб ўтилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024