ҲУДУДИЙ ТРЕНЕРЛAР УCҲУН СЕМИНAРЛAР ДAВОМ ЕТМОҚДA
Бугун, 1-декабр куни Термиз давлат университетининг Aхборот ресурс маркази биносида Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллабай ишлаш марказлари (Марказ) ходимлари учун навбатдаги ҳудудий семинар-тренинг ўтказилди.
Ўтказилаётган семинарда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалаларига қаратилган еътибор ва янги жорий етилаётган ҳоким ёрдамчиси лавозимига зарур бўлган малака ва кўникмаларни шакллантириш бўйича маълумотлар берилмоқда.
Биринчи босқич: 18-20 ноябр кунлари ҳудудий семинар-тренингларни ўтказувчи вазирлик, идора ва масъул ОТМлардан 150 нафар республика тренерлари учун махсус семинарлар Давлат бошқаруви академиясида ташкил етилган.
Иккинчи босқич: 22 ноябр - 4 декабр кунлари вазирликлар ва идораларнинг вилоят, туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларидан иборат 2 526 нафар ҳудудий тренерларни тайёрлаш мақсадида семинар-тренинглар ташкил етиляпди.
Учинчи босқич: 13-25 декабр кунлари 721 нафар ҳоким ёрдамчилари ва “Маҳаллабай” ишлаш марказлари ходимлари учун туман (шаҳар)лар кесимида семинар-тренинглар ва амалий машғулотлар ташкил етилади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024