Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

744170       0

Тадбирлар

       

Маҳалла – беш ташаббус бешиги республика кўрик-танлови
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021-йил 22-апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” республика кўрик-танловини ўтказиш бўйича Низомга асосан Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан танлов еълон қилинади.
Кўрик-танловда Республикада фаолият олиб бораётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирок етади.
Мазкур танлов қуйидаги 3 та босқичда ташкил етилади:
биринчи босқич – туман ва шаҳарлар миқёсида;
иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида биринчи босқич ғолиблари ўртасида;
учинчи босқич – Республика миқёсида иккинчи босқич ғолиблари ўртасида декабр ойида ўтказилади.
Танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни халқ ҳаракатига айлантириш;
бешта муҳим ташаббуснинг маҳаллаларда амалиётга жорий етилишини яна-да жонлантириш ва бу борада фаоллик кўрсатаётган маҳаллаларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш;
рнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодларини юзага чиқариш, уларни жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил етиш ҳамда улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича тизимли ишларни маҳаллаларда ташкил етишга кўмаклашиш.
Кўрик-танловнинг республика босқичида фаол иштирок етган иштирокчилар қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланади:

“Биринчи ташаббус бўйича енг фаол маҳалла”
“Иккинчи ташаббус бўйича енг фаол маҳалла”
“Учинчи ташаббус бўйича енг фаол маҳалла”
“Тўртинчи ташаббус бўйича енг фаол маҳалла”
“Бешинчи ташаббус бўйича енг фаол маҳалла”

Шунингдек, танлов иштирокчилари “Беш ташаббус бўйича енг намунали оила” номинацияси бўйича ҳам тақдирланадилар.
Танловда қатнашмоқчи бўлганлар танлов еълон қилинган кундан еътиборан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибиятлари номига ариза берадилар.
Иштирокчилар ўз аризаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
• иштирокчилар тўғрисидаги умумий маълумот (мавжуд бўлса паспорти)
• Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан бешта муҳим ташаббус бўйича қабул қилинган тегишли ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида маълумотлар;
• бешта муҳим ташаббус доирасида олиб борилган фаолиятига оид материаллар (маълумотлар, ҳисоботлар, баённомалар, дастурлар, лойиҳалар, фото, албом ва ҳоказолар);
• бешта муҳим ташаббусни амалиётга татбиқ етиш бўйича амалга оширилган ишларни акс еттирувчи 5 дақиқадан ошмаган видеоролик (сифати юқори, ДВД форматида);
• оммавий ахборот воситаларида бешта муҳим ташаббусга оид чоп етилган мақолалар, телевиденийе ёки радиода чиқишларни асословчи ҳужжатлар;
• иштирокчилар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим етиши мумкин.
Aризалар тегишли ҳудуддаги халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибиятларига юборилади.
Иштирокчилар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим етишлари мумкин.
Ғолиб деб топилган иштирокчилар И, ИИ, ИИИ даражали диплом ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ҳомийларнинг есдалик совғалари билан тақдирланади.


Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
75 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари