Ватанпарвар ташкилоти 30 ёшда...
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан, “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси, Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят Жанубий Оператив қўмондонлиги, ИИВ ЙХҲБ Термиз шаҳар бўлими, Термиз шаҳар Маданият бўлими, Термиз шаҳар Халқ таълими бўлими ва Сурхондарё телерадиокомпанияси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида жорий йилннг 19 ноябрь куни Термиз шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази” биносида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи ““Ватанпарвар” ташкилоти 30 ёшда” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда узоқ йиллар давомида ташкилот равнақига ўзининг хиссасини қўшиб, ҳозирги кунда кексалик гаштини сураётган меҳнат фаҳрийлари, “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши тизимида фаолият юритаётган барча ишчи-ходимлар, спортчилар, “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳайдовчилик курсларида таълим олаётган ёшлар, вилоят ҳокимлиги вакиллари, мудофаа вазирлигига қарашли 11506-ҳарбий қисм, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, Термиз шаҳридаги 14-умумтаълим мактаби қошидаги “EVEREST SURXON” нодавлат таълим муассасаси ўқувчилари ва маҳалалардан уюшмаган ёшлар ҳам иштирок этишди.
Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Қодиров Баҳодир Рахимович маданий-маърифий тадбирни очиқ деб эълон қилиб “Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг 30 йиллик фаолияти ҳақида сўзлади. Б.Қодиров бугунги тадбир ташкилотчиларини ва иштирокчиларини “Ватанпарвар” ташкилотининг 30 йиллик байрами билан табриклаб, ташкилот раҳбариятига ва ишчиходимларига келгуси машақатли ишларида мувоффақиятлар тилади.
Сўз ““Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши раиси Юсупов Зуфаржон Юсуповичга берилди. З.Юсупов “Ватанпарвар” ташкилоти ўз нутқида “Ватанпавар” ташкилоти тарихи, босиб ўтган машақатли йиллари давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги амалга оширилиши белгилаб олинган режавий дастурлари ҳақида тадбир иштирокчиларини таништириб, бугунги байрам билан барчани ташкилот раҳбарияти ва ишчи-ходимлари номидан табриклаб ўтди.
Тадбир давомида вилоят кенгаши раиси ўринбосари Эшматов Азамат Исматуллаевич томонидан Марказий кенгаши раисининг “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан вилоят кенгаши ва тасарруфдаги ташкилотларнинг рахбар ходимлари ва фахрийлар, ҳамкор ташкилотларнинг тақдирлаш тўғрисида”ги буйруғини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қодиров ва Вилоят кенгаш раиси томонидан бир қатор ходимлар, меҳнат фахрийлари ва ҳамкор ташкилотлар вакилларини “Ватанпарвар” ташкилотига 30 йил” эсдалик белгиси, фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
Жорий йилнинг 19 ноябр куни ўтказилган тадбир жуда кўтаринки руҳда, маданият ходимлари томонидан турли куй-қўшиқ ва рақслар ҳамҳонглигида ўтди. Тадбир иштирокчиларида тадбир ҳақидаги тассуротлар аъло эканлиги, кейинги “Ватанпарвар” ташкилотининг барча тадбирларида иштирок этишларини билдириб ўтишди. “Ватанпарвар” 30 ёшинг муборак!...
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024