Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

742317       0

Тадбирлар

       

Тўра Боболов Термиз шаҳрида сайёр қабул ўтказди
Сайёр қабул пайтида вилоят ҳокими кеча Kun.uz интернет нашрида туғма юрак пороги билан Ангор туманида туғилган, 10 кун ичида операция қилинсагина яшаб кета олиши айтилган чақалоқ ҳақида ўқиб қолганини гапириб, мутасаддиларга унинг ота-онасини ҳозироқ телефонда бўлса ҳам боғлаб бериш тўғрисида топшириқ берди.
Вилоят ҳокими чақалоқнинг отаси, айни пайтда Тошкент шаҳрида бўлиб турган Умархон Сатторов билан телефон орқали боғланиб, фарзандининг саломатлигини сўради ва унинг даволаниши учун зарур маблағнинг тўлаб берилишини маълум қилди.
Сайёр қабулда яна 22 нафар фуқаро томонидан Термиз шаҳри ва Термиз туманида истиқомат қилувчи 500 нафар аҳоли номидан долзарб мурожаатлар ўртага ташланди. Жойида ҳал қилиш имкони бўлган 180 та мурожаат юзасидан уларнинг талаблари қаноатлантирилди.
Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга давлат идораларига муддат белгиланиб, назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.


Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
42 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари