Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

29821       0

Тадбирлар

       

Пресс-тур давомида тадбир иштирокчилари қуйидаги муҳим маълумотларга эга бўлишди: Термиз шаҳар электр таъминоти корхонаси тасарруфида 390 дона трансформатор пунктлари, 860,16  км узунликдаги 0,4-6-10 кВли  электр тармоқлари, 6 та тарқатиш пунктлари (РП) ва 8 дона 35-110 кВли подстанциялар мавжуд бўлиб, ушбу электр тармоқлари ва электр қурилмалари орқали 43 026 та аҳоли ҳамда 3 315 та юридик истеъмолчилар электр энрегияси билан таъминлаб келинмоқда. Термиз шаҳар  аҳолиси, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш юзасидан электр таъминоти корхонаси том онидан электр таъминотини яхшилаш ҳамда кузги-қишги мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича 34 дона трансформатор пункти ҳамда 92.2 км электр узатиш тармоғини мукаммал, шунингдек, 74 дона трансформатор пункти ва 174.8 км электр узатиш тармоғини жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 34 дона трансформатор пункти, 92.2 км электр узатиш тармоғи мукаммал, жорий таъмирлаш эса режага нисбатан 74 дона трансформатор пункти ҳамда 174.8 км электр узатиш тармоғи таъмирланди.  Термиз шаҳар электр тармоқлари корхонаси орқали 0,4-110 кВ кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш бўйича 2023 йил давомида амалга ошириладиган ишларнинг манзилли рўйхати режалаштирилган бўлиб, режа бўйича жами электр узатиш тармоғи 7.8 км, шунингдек,  4 дона трансформаторлар пунктини реконструкция қилиш ишлар амалга оширилди. Шаҳар электр тармоқлари корхонасида 4 та авария хизмати гуруҳлари ва авария хизмати учун автотранспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилган бўлиб, куз-қиш мавсуми даврида барқарор ишлаши таъминланади.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга соҳа мутахассисларидан тўлақонли жавоб олдилар.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
52 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари