Миллий сувенирлар фестивали
28 октябрь куни юртимизнинг барча ҳудудларида Миллий сувенирлар фестивали бўлиб ўтди. Сурхондарёдаги тадбирлар "Термиз" давлат музей -қўриқхонасида (собиқ вилоят маданият ва тарих музейи) ташкил этилди.
Тадбир дастуридан фольклор-этнографик гуруҳлар ва рақс жамоалари жўрлигидаги кўргазма-ярмаркалар, танловлар, ҳунармандларнинг маҳорат дарслари ўрин олди.
Таъкидлаш жоиз, маҳаллий ҳунармандлар яратган миллий сувенирлар савдосини йўлга қўйиш ҳудудларнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, ҳунармандлар бандлигини таъминлашга, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатишга ёрдам беради.
Фестиваль иштирокчиларига вилоят ҳокимининг ташаккурномалари топширилди.
Ушбу тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февраль куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармонига асосан ташкил қилинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024