Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

776901       0

Тадбирлар

       

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сурхондарё вилояти кенгаши жамоаси Янги йилда кўп қаватли замонавий бинода иш бошлайдиган бўлди.

 

Барча шароитларга эга янги бинони фойдаланишга топшириш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

Тантанали маросимда сўнгги пайтда мамлакатимизда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва роли кучайтирилиб, халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантирилгани, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузи янада оширилгани алоҳида таькиланди. Шунингдек, юксак маьнавиятли, жисмонан соғлом ёш авлодни тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳамда кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамлангани қайд этилди.

 

Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

 

Айни пайтда фуқаролар йиғинлари илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тааллуқли бўлган 30 дан ортиқ ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик вазифаларни изчил амалга оширмоқда. Шунга мувофиқ ўзини ўзи бошқариш органларини барча шароитларга эга хизмат бинолари билан таъминлаш, мавжудларини таъмирлаб, реконструкция қилиш ва замонавий усулда жиҳозлашга эьтибор кучайтирилмоқда.

 

Жумладан, сўнгги йилларда ҳар бир туманда биттадан 13 та “Маҳалла маркази“ барпо этилиб, ишга туширилди. Вилоятда фаолият юритаётган 719 маҳалла фуқаролар йиғинларининг 18 таси учун янги хизмат биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. 65 таси таьмирланиб, 5 таси тубдан реконструкция қилинди. 600 яқин фуқаролар йиғинлари ўзининг хизмат биносига эга бўлиб, моддий-техник базаси мустаҳкамланди.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сурхондарё вилоят кенгаши учун барча замонавий қулайликларга эга янги бинони қуришга 4 миллиард сўм маблағ сарфланди. Янги йилнинг дастлабки иш кунларидан бу ерда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сурхондарё вилоят ва Термиз шаҳар кенгашлари ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси фаолият юритади. Бунинг учун тўрт қаватли муҳташам бинода кенг, ёруғ хоналар, ўқув,мажлислар заллари дид билан жиҳозланган. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таьминланган.

 

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов сўзга чиқди.

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари