“СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРИ
Бугун 25 май – юртимиздаги барча умумтаълим мактаблари битирувчилари учун “Сўнгги қўнғироқ” жаранг сочди. Хусусан, шаҳримиздаги 33 та умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ садолари янграмоқда. Жорий йилда мазкур илм даргоҳларининг 11-синфини 2 минг 561 нафар ўқувчи тамомлаяпти.
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларидан бири Термиз шаҳридаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам ташкил этилди. Маросимда мактаб битирувчилари, ота-оналар, ўқитувчилар, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари ва ОАВ вакиллари қатнашдилар.
Тадбирда вилоят ҳокими У. Қосимов ҳам иштирок этиб, битирувчи ёшларга Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди ва барча битирувчиларни мустақил ҳаётга қадам қўяётганлари билан қутлади.
Байрам тадбирида битирувчи ёшлар ўзлари тайёрлаган байрам чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд этдилар.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024