Сурхондарёдаги 965 та мактабда сўнги қўнғироқ жаранглади
Бугун 25 май – юртимиздаги барча умумтаълим мактаблари битирувчилари учун “Сўнгги қўнғироқ” жаранг сочди. Хусусан, вилоятимиздаги 965 та умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ садолари янграмоқда. Жорий йилда мазкур илм даргоҳларининг 11-синфини 32 минг 886 нафар ўқувчи тамомлаяпти.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги 26-сонли мактабда “Сўнги қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, Президентимизнинг мамлакатимиз мактаблари битирувчиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Битирувчиларни мактабни муваффақиятли якунлаётганликлари билан табриклаб, ёшлар мамлакатига айланиб бораётган Ўзбекистонимизда яратилаётган имкониятларни қадрлаб, улардан самарали фойдаланишга чақирди ва битирувчи ёшларга катта ҳаётда ўз ўринларини топишда оқ йўл тилади.
Вилоятдаги барча умумтаълим мактабларида битирувчи ёшларни катта ҳаётга кузатиш тадбирлари катта шодиёналар билан нишонланмоқда ва тадбирларда вилоят, шаҳар ва туманлар мутасаддилари иштирок этишиб, Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз мактаблари битирувчиларига йўллаган байрам табригини етказишмоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024