Алоҳида тоифадаги ёшлар билан ишлаш масаласи муҳокама қилинди
Бугун Термиз шаҳридаги Матбуот уйи биносида шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев томонидан алоҳида тоифадаги ёшлар билан ишлаш масаласи юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Унда сектор раҳбарлари, ҳокимнинг барча ўринбосарлари ва ёшларга бириктирилган 21 та ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этди. Йиғилишда шаҳар раҳбари ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида масъуллар томонидан олиб борилаётган ишларни танқидий-таҳлил қилди.
Йиғилиш давомида ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича ишлаб чиқилган Йўл харитаси асосида бириктирилган мутасаддиларнинг ҳамкорлик қилишлари ва ишларни тизимли ташкил этишлари юзасидан уларга тегишли топшириқлар берилиб, аниқ вазифалар юкланди ва ижроси қатъий назоратга олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024