Термиз шаҳрида «Хотел тож» меҳмонхонаси ўз иш фаолиятини бошлади
Термиз шаҳрига ташриф буюрувчи сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди, шаҳримизда фаолият юритувчи "Термиз Интер Хотел" МЧЖ раҳбари Афғонистонлик тадбиркор томонидан 120 ўринли «Хотел тож» меҳмонхонаси қуриб фойдаланишга топширилди.
Барча қулайликларга эга меҳмонхонани қуришда тадбиркорнинг 3 миллиард сўм ўз ва 2 миллиард сўм тижорат банки кредит маблағи сарфланди.
Замонавий лойиҳа асосида қурилган меҳмонхонада 1-2-3 кишилик ва оилавий яшашга мўлжалланган хоналар бор.
Янги меҳмонхона очилишида шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев, шаҳар прокурори Худойназар Маматқулов ва туристик ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Меҳмонхона ишга тушиши натижасида 25 киши иш билан таъминланди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024