Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини Термиз шаҳрида намунали ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, хатловлар жараёнларида аниқланган муаммоли ёшлар секторлар ва ташкилотлар раҳбарларига бириктирилган.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасида сектор раҳбарларига бириктирилган ана шундай ёшларнинг бир гуруҳи билан учрашди. Учрашувда ёшларнинг 18 нафарига ҳохиш ва истакларига кўра ўзини ўзи банд қилиши учун жиҳозлар топширилди.
Термиз шаҳрида масъулларга бириктирилган 1 168 нафар ёшлар билан ишлашни янада жадаллаштириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, ҳаётда ўз йўлини топишда кўмаклашиш мақсадида фаол, ўз соҳасида илғор бўлган волонтёр ёшлар гуруҳи ҳам ташкил этилган.
Вилоят раҳбари ушбу волонтёр ёшлар гуруҳи билан ҳам учрашиб, ёшлар билан манзилли ишлашнинг янгича тизимини йўлга қўйиш борасидаги муаммолар, келгусидаги вазифалар ҳақида мулоқот қилди. Уларнинг бу ҳақидаги таклиф ва тавсиялари тингланди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024