Ҳоким ва ёшлар учрашуви: Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди
Бугун, Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида «Мангузар» маҳалласи ёшлари учун тасдиқланган режа-графикка асосан навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Ўктам Тўраев, ҳоким ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ва маҳалла ёшлари ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Учрашув давомида шаҳар ҳокими ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади.
Хусусан, ёшларнинг хорижий тил ўқув курслари харажатларини қоплашда, контракт тўлови, моддий ёрдам ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандини тўй харажатларида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатлари тегишли тартибда ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Очиқ мулоқот кўринишида ўтган учрашувда ёшларнинг мурожаатлари ечими бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024