Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

507617       0

Тадбирлар

       

Шаҳар ҳокими «Мангузар» маҳалласидаги кексалар ҳолидан хабар олди

Айни кунларда Термиз шаҳрида 9 - май “Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан 1941-1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида меҳнат қилган фуқароларнинг ҳолидан хабар олинмоқда.

Хусусан, бугун Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев бошчилигида, Нуронийлар жамғармаси шаҳар бўлими раҳбари, жамоатчилик вакиллари ва ёшлар биргаликда “Мангузар" маҳалласида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийларидан 93 ёшли Бибихол момо Холиёрова ва 92 ёшли Суръат бобо Маллаевлар хонадонида бўлиб, улар билан дилдан суҳбатлашди. Шунингдек, ушбу оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларидан ташкил топган совғалар улашилди.

Суҳбат асносида нуронийлар Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга ва инсон қадрини улуғлаш йўлидаги амалий ишлардан мамнун эканликларини билдириб, бугунга тинч ва осойишта кунлар учун шукроналик билан яратгандан юртимизда доимо тинчлик бўлишини сўраб дуо қилишди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари