Муаммо, мурожаат ва ечим: Чегара маҳалласида аҳоли муаммолари ўрганилди
Бугун Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев аҳоли муаммоларини ўрганиш, мурожаатларини жойида тинглаш, кўтарилган масалаларни ҳал этиш мақсадида “Чегара” маҳалласи фуқаролари учун ҳудуддаги 21-сонли мактаб биносида сайёр қабул ўтказди.
Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Мурожаатлар асосан имтиёзли даволаниш, уй-жой таъмири, моддий ёрдам, уй-жой учун субсидия олиш, архитектура ва коммунал соҳага оид масалаларда бўлди.
Сайёр қабул давомида 25 нафар фуқаронинг мурожаати ўрганилди. Мурожаатларининг бир қанчасига шу ернинг ўзида ижобий ечим топилди. Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида тингланиб ҳал этиш чораси кўрилмоқда, айрим мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш берилаётган бўлса, ижроси қўшимча ўрганиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлар тегишлилиги бўйича мутасаддиларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024