ТЕРМИЗ ШАҲРИДА ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШНИНГ ЯНГИЧА ТИЗИМИ АМАЛДА
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижроси Термиз шаҳрида таъминланмоқда.
Хусусан, бугун шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Ўктам Тўраев “Боғишамол” маҳалласида уйма-уй юриб ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашди. Шаҳар раҳбари суҳбат давомида ёшларни қийнаётган муаммолар ва сўралган амалий ёрдамларни бериш бўйича масъулларга тегишли вазифалар юклади.
Шунингдек, ёшларнинг қатор мурожаатлари, жумладан, ногиронлиги бўйича жарроҳлик операция харажатларининг тўлови, даволаниш учун ордер олиш, касб-ҳунар ва тил ўрганиш масалаларига амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.
Ўз навбатида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, масъул ташкилотлар раҳбарлари ўзларига бириктирилган ёшлар билан уйма-уй юриш орқали янгича тизимда, манзилли ўрганиш ишларини давом эттирмоқдалар.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024