Термиз шаҳрида инфратузилма янада яхшиланади
Вилоят раҳбари Термиз шаҳрининг “Юлдуз”, “Тупроққўрғон” ва “Тинчлик” маҳаллаларида бўлиб, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, оқова сувлар тармоғини ташкил этиш, кўп қаватли уйларни таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Шаҳар бўйлаб аввалги ўрганишлар давомида берилган топшириқлар ижроси билан ҳам танишилиб, айрим масалалар ҳозирга қадар ҳал этилмаганлиги танқид қилинди.
Ушбу маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш, йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви ва оқова сув тармоғини ташкил этиш ишларини якунлаш, кўп қаватли уйларнинг фасад қисмини бўяш ҳамда замонавий кўринишга келтириш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024