Амударё оромгоҳини мавсумга тайёрлаш бўйича вазифалар белгиланди
Термиз шаҳрида, Сурхон дарёсининг бўйида жойлашган “Амударё” оромгоҳи ҳар йили ёз мавсумида минглаб болаларни ўз бағрига олади. Барча шароитларга эга бўлган оромгоҳда ёзги мавсумга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу оромгоҳда бўлиб, мавсумга тайёргарлик ишлариини кўздан кечирди. Ҳудудда ободонлаштириш ишларини олиб бориш, мавжуд пляжни тозалаш, санитария ҳолатини яхшилаш, оромгоҳ биноларини тартибга келтириш, жиҳозларни янгилаш бўйича масъулларга топшириқ берилди.
Шунингдек, белгиланган вазифаларни жорий йил 25 май кунига қадар якунлаш ва битирувчилар учун оромгоҳда маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш топширилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024