Термиз шаҳрида ёшлар билан ишлашнинг намунали тизими жорий этилади
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириққа асосан Термиз шаҳридаги “Санъат саройи”да вилоят сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Вилоятда ёшлар билан ишлаш тизимини намунали тарзда ташкил этиш мақсадида Термиз шаҳри танлаб олинган. Ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий реабилитация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъул этиб, Термиз шаҳри сектор раҳбарлари ва ташкилотлар бириктирилди.
Шунингдек, масъулларга ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини Термиз шаҳрида намунали тарзда ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024