17 / 04 / 23
Термиз шаҳар ҳокими хорижий миграциядан қайтиб келган ва ногиронлиги бўлган ёшлар билан учрашди
Бугун 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган учрашувда шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев ўзига бириктирилган миграциядан қайтган ва ногиронлиги бўлган ёшлар билан мулоқот қилиб уларнинг муаммоларини тинглади.
Мулоқот жараёнида ҳар бир ёшнинг муаммосига алоҳида ёндошилди. Хусусан, уларнинг соғлигини тиклаш бўйича даволаниш, ишга жойлашиш, тадбиркорликни бошлаш ва бошқа масалалардаги мурожаатларини ижобий ҳал этилиши юзасидан алоқадор масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, ушбу ёшлар билан доимий мулоқотда бўлиб уларнинг мурожаатларини шаҳар раҳбарига тўғридан-тўғри ахборот бериб борадиган олий таълим муассасасида таҳсил олувчи кўмакчи волонтёрлар бириктирилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024