Президент ташрифидан сўнг
Президентимизнинг вилоятга ташрифи чоғида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида Термиз шаҳридаги маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш борасида берилган топшириқлар ижроси юзасидан айни кунларда ички йўллар, ичимлик сув таъминоти ва бошқа инфратузилма объектларида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан кеча 1-сектор ҳудудига қарашли “Гулистон” маҳалласининг ички кўчаларига асфальт ётқизиш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, маҳаллаларда босқичма-босқич (Чегара, Тупроққўрғон, Мажнунтол, Шифокор, Тинчлик ва Мехробод мфйлар) ичимлик сув тармоғини тортиш ҳамда ички йўллар ва пиёдалар йўлакларида цемент-бетон қопламасини ётқизиш (Маърифат, Тупроққўрғон, Байналминал, Наврўз ва Фарҳод мфйларда) ишлари амалга оширилмоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024