Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

756668       0

Тадбирлар

       

Тўра Боболов: “Гулжаной бизнинг фахримиз”
Термизда Токио шаҳрида ўтказилган XVI Паралимпия ўйинларида спортнинг пара-таэквандо ВТФ тури бўйича олтин медаль соҳибаси, Узун туманилик Гулжаной Наимовани шарафлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Нуронийлар, спортчилар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, сенатор Орзиқул Соатовлар Токио шаҳрида бўлиб ўтган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларида мамлакатимиз спортчилари катта ғалабаларни қўлга киритиб, Ўзбекистон байроғини дунёга кенг тараннум этганини алоҳида таъкидлади.
Аҳди қатъий, матонатли чемпион спортчилар сафида сурхондарёлик машҳур боксчи Баҳодир Жалолов ва пара-таэквандочи Гулжаной Наимовалар мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик тўйига муносиб совға – олтин медални туҳфа этгани қайд этилди.
– Кунчиқар мамлакатдан олтин медаль билан қайтган Гулжаҳон бизнинг фахримиз, – деди вилоят ҳокими. – Бу ғалаба билан матонатли чемпион қизимизни қизғин табриклаб, ютуқлари бардавом бўлишини тилаймиз. Унинг спорт билан шуғулланиши учун барча шароитларни яратиб берган онаси Гўзал Тожибоевага вилоятимиз аҳли номидан миннатдорлик билдирамиз. Гулжаной униб-ўсган Узун туманидаги Мустақиллик маҳалласини «Обод маҳалла» дастури доирасида тубдан янгилаб, кенг, равон кўчалар барпо этамиз. Маҳалладошларининг уй-жойларини тартибга келтириб, бу гўшада замонавий инфратузилма яратамиз.
Айни пайтда вилоятда паралимпия ҳаракатини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунга мавжуд спорт таълим муассасаларида паралимпия спорт турларини ривожлантириш учун 25 та спорт турлари бўйича спорт секциялари ташкил этилгани ҳам яққол далилдир.
Президентимизнинг 2021 йил 18 майдаги «Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишлар натижадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда. Шунга мувофиқ 28 мингга яқин ногиронлиги бор ёшларни босқичма-босқич паралимпия спорт турларига жалб этиш режалаштирилмоқда.
Тадбирда XVI Паралимпия ўйинлари олтин медали совриндори Гулжаной Наимова сўзга чиқиб, бундай ютуқни қўлга киритишида мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор муҳим омил бўлганини эътироф этди. Президентимиз ва мухлисларига мусобақаларда қўллаб-қувватлаб тургани учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Тантанали маросимда Гулжаной Наимова ва унинг онаси Гўзал Тожибоеваларга эсдалик совғалар топширилди.

  

 

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари