Термиз шаҳрида муборак Рамазоннинг ифторлик тадбирларини ўтказиш давом этмоқда
Рамазон ойи Қуръони карим барокати, гўзал хулқнинг фазилатлари билан зийнатланган муқаддас ойдир. Бу улуғ ойда қилинаётган дуолар ижобат бўлади, ибодат ва хайрли амалларнинг ажри юксалади.
Хайру-барокат Рамазон ойида бугун 6 апрел куни шаҳарнинг тўртта сектор ҳудудида “Ўзбекистон", “Сурхон соҳили", “Турон" ва “Намуна" маҳалласи фуқаролари иштирокида навбатдаги ифторлик ташкил этилди. Унда сектор масъуллари, маҳалла бош имом хатиби, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳаллада яшовчи фуқаролар иштирок этишди.
Ушбу хайрли ишлар шаҳардаги барча маҳаллаларда давом этмоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024