Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

756694       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳрида сержант Р.Нарзиев шарафига бюст ўрнатилди
Бугун, Термиз шаҳридаги 7-умумтаълим мактабида хизмат бурчини адо етиш чоғида мардларча ҳалок бўлган Руслан Нарзиев шарафига бюст ўрнатилди.
Қаҳрамон таҳсил олган мактабда ташкил етилган тадбирда шаҳар ҳокимининг ўринбосари К.Ашуров, шаҳар халқ таълими бўлими мудири, марҳумнинг оила аъзолари ва сафдошлари, фахрий харбийлар, мактаб ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари иштирок етишди.
Маросим очилишида қаҳрамоннинг ёшлиги, ўсмирлиги, унинг орзу ва интилишлари, кўрсатган жасорати билан боғлиқ хотиралар ёдга олинди.
Руслан Нарзиев 1976 йилда Термиз шаҳрида туғилган. 1984-1992-йилларда 7-умумий ўрта таълим мактабида ўқиб, ушбу мактабни аъло бахоларга тамомлаган.
1994-1995-йилларда Термиз автомобил мактабида ўқиди. Йенгил атлетика спорт турининг югуриш ва узунликка сакраш бўйича ўтказилган мусобақаларда фахрли ўринларни қўлга киритган.
2000 йил 28 августда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги чегараолди ҳудудларига суқилиб кирмоқчи бўлган жангари тўдаларини қидириш ва уларни йўқ қилиш ишларини олиб бораётган вақтида сарҳадларимиз ҳимояси ва юрт тинчлиги йўлида кўксини қалқон қилиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлади.
Бюст очилишига бағишлаб ўтказилган тадбирда шаҳар ҳокимининг ўринбосари К.Ашуров сўзга чиқиб, Р.Нарзиевнинг бюсти ушбу мактабда таҳсил олувчи навқирон авлод вакиллари учун Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги қаҳрамонлик, мардлик ва жасурлик намунаси бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

  

  

  

 

 

 

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари