Давлат раҳбарининг ташаббуси амалда: Сурхондарёда ҳар куни ифторликлар ўтказилмоқда
Жорий йил 13 март куни Президентимизнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ўттиз кунлик Рамазон ойида энг оғир маҳаллаларда кам таъминланганларни таклиф қилиб, ифторлик ўтказиш, кўнгли ўксик, мўмин-мусулмонларни оғирини енгил қилиш ташаббусини илгари суриб, бу борада диний соҳа вакилларига тавсияларини берган эди.
Хайру-барокат ойи – Рамазон ойининг илк кунидан бошлаб Термиз шаҳри ва туманлардаги тўйхоналар, хонадонларда нуроний отахон ва онахонлар, рўзадорлар иштирокида ифторликлар ўтказиб келинмоқда.
Бугун ҳам шундай саховат тадбирларининг навбатдагиси Термиз шаҳри “Байналминал” маҳалласидаги оилаларнинг бирида ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари, вилоят бош имом хатиби ҳамда шу маҳаллада яшовчи бир гуруҳ фуқаролар иштирок этишди.
Ифторликда жонлиқ сўйилиб, имомлар томонидан қуръон тиловат қилинди. Якунда шундай муборак ойда юртимизга тинчлик, осойишталик, Ватанимиз ободлиги ва оилалар фаравонлигини сўраб дуо қилинди.
Вилоятимиз бўйлаб бу каби хайрли ишлар Рамазон ойи охирига қадар давом этади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024