Яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар белгиланди
Юртимизда ҳар йили “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатлари экиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш мақсадида кенг кўламли тадбирлар амалга ошириб келинади. Воҳада ҳам лойиҳа доирасида жорий йил баҳор мавсумининг ўзида 10 млн дан ортиқ дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилди.
Кўчатларни фақатгина экиб қўйишнинг ўзи етарли эмас, муҳими унинг келгусидаги парвариши, кўчатлар тутиб, ривожланиши ҳисобланади. Бугун ўтказилган муҳокама ана шу тадбирларнинг бориши, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чораларига бағишланди.
Мавсумга мос гуллар экиш, чўл зоналарида саксовул кўчатлари ва уруғлари экишни якунига етказиш, кўчатлар парваришини тизимли йўлга қўйиш бўйича ҳокимликлар, масъул бошқармалар раҳбарларига вазифалар белгилаб берилди
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024