“Гулистон” маҳалласида интенсив усулда балиқ етиштириш лойиҳаси йўлга қўйилади
Термиз шаҳри “Гулистон” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси томонидан “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида хонадонларда интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Лойиҳага кўра ўлчамлари 6х5х1 метр бўлган ҳавзалар ташкил этилади, мазкур ҳавзаларда бир йилда ўртача 500 дона, оғирлиги 1,8-2,0 кг бўлган балиқ етиштириш имконияти мавжуд.
Вилоят ҳокими ушбу маҳаллада бўлиб режалаштирилган лойиҳа тақдимоти ва кичик ўлчамли ҳавзаларда балиқ етиштириш жараёнлари билан танишди.
Мутасаддиларга лойиҳани самарали йўлга қўйиш мақсадида “Сурхон” дарёси бўйи қирғоғидан 25 сотих бўш ер майдонини ижара асосида фойдаланиш учун фуқароларга бериш орқали, 50 дона интенсив балиқ ҳовузларини жойлаштириш имкониятларини кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024