Янгиланиш ва яшариш айёмига туҳфа – Наврўз байрамида вилоятнинг қатор туманларида таъмирланган турар-жойлар фойдаланишга топширилди
Сурхондарё вилоятида 1 минг 589 та кўп қаватли уйлар бўлиб, уларга 32 та бошқарув сервис компаниялари томонидан хизмат кўрсатилади. Ушбу турар-жойларда жами 37 минг 890 та хонадон мавжуд. Вилоят ҳокимининг ҳудудларга ташрифи давомида белгилаб берилган дастурга асосан 1991 йилгача қурилган кўп қаватли турар-жойларнинг 377 таси мукаммал таъмирдан чиқарилди.
Қолган барча турар-жойларда жорий таьмирлаш, 400 дан ортиғида фасад қисмини бўяш, замонавий кўринишга келтириш ишлари амалга оширилди. Кўп қаватли уйлар олдига 5 минг метр квадрат бетон йўлакчалар ва автотураргоҳлар барпо этилди, 17 та болалар майдончалари, 8 та тандирхона ва 7 та умумий фойдаланишдаги ҳожатхоналар қурилиб, аҳоли фойдаланиши учун топширилди.
Бундан ташқари кўп қаватли уйлар олдида 200 дона тунги ёритгичлар ўрнатилди, 560 та фрамугалар, 120 та темир эшиклар янгидан қўйилди. Уйлар атрофидаги 100 дан ортиқ ноқонуний қурилмалар бузиб олиниб, атрофлари ободонлаштирилди. Кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларда 80 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, гуллар экилди.
Бугун вилоят ҳокими Термиз шаҳри, Ангор, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманларида бўлиб, таъмирланган, замонавий кўринишга келтирилган кўп қаватли уй-жойларнинг фойдаланишга топшириш тадбирларида иштирок этди. Ҳар бир ҳудудда ташкил этилган тадбирларда байрам дастурхонлари ташкил этилиб, ош тарқатилди. Нуроний отахон ва онахонлар юрт тинчлиги, ободлиги ва хотиржамликни сўраб дуолар қилишди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024