ИБН СИНО МАРКАЗИЙ КЎЧАСИДАГИ МАВЖУД КАМЧИЛИКЛАР ЎРГАНИЛДИ.
Бугун шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда алоқадор масъуллар биргаликда пиёда юриб 8 километрга яқин масофада бўлган Ибн Сино кўчасидаги ободонлаштириш ҳолати, йўллар таъмири, йўлаклар қурилиши, йўл ёқаларидаги майдонларда суғориш тизимларини ўрнатиш ишларининг бориши кўздан кечирилди.
Шаҳар раҳбари ўрганиш давомида марказий кўчадаги якунланмаган йўллар таъмири ва йўлаклар қурилишига масъул бўлган “Трансйўлқурилиш” Сурхон магистрал МЧЖ ва Сурхондарё кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси мутасаддиларига аниқланган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш юзасидан тегишли вазифалар юклади.
Шунингдек, ободонлаштириш ишларини тизимли давом эттириш, ҳудудни тартибга келтириш ва йўл ёқасидаги шаҳарсозлик нормаларига мос бўлган ноқонуний қурилишларни ўрганиб чиқиб, муаммони бартараф этиш бўйича кадастр ва шаҳар қурилиш бошқармаси ҳамда алоқадор масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024