“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун, шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев ва 4-сектор раҳбари Суннат Мухаммадиевлар биргаликда Мехробод маҳалласида «Чегара», «Мехробод» ва «Тупроққўрғон» маҳалласи ёшлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда шаҳар раҳбари ёшларни қийнаётган муаммолар ва таклифларини тинглади.
Хусусан, ёшларнинг соғлигини тиклаш масаласида шунингдек, контракт ва сафарбарлик резерви тўлови ҳамда касб-ҳунар курсига ўқиш учун амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари тегишли тартибда ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Якунда ҳал этилиши муддат талаб қилинадиган мурожаатлар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024