Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

547653       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳридаги ободонлаштириш ишлари ўрганилди

Сурхондарё вилоятининг ҳар бир ҳудудида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллалар, кўчалар янгича қиёфа ва замонавий кўриниш касб этмоқда. Шу билан бирга олиб борилган ишлар қаторида йўл қўйилган камчиликлар, ободонлаштирилишига эътибор қаратилмаган манзиллар ҳам бор.

 Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги “Соҳил”, “Жўйжангал” ва “Паттакесар” маҳаллалари ҳамда Ислом Каримов кўчаси ва “Фаровон” массивидаги мавжуд ҳолатларни жойига бориб ўрганди. Кўп қаватли уйлар атрофлари ободонлаштирилмаган, йўллар ва йўлаклар таъмири охирига етказилмаган, синган ариқ бетонлари тўғирланмаган, масъулларнинг эътиборсизлиги сабаб кўчалардаги чиқиндилар ўз вақтида олиб чиқилмаган, бунинг натижасида тўпланган чиқиндилар атрофга сочилиб, аҳвол янада ёмон кўринишга келиб қолган.

Вилоят раҳбари фақатгина марказий кўчаларга эмас, барча ҳудудда бирдек ишлар олиб борилиши лозимлигини, одамлар кайфиятига таъсир қиладиган бу ишлар энг аввало энг чекка ҳудудлардан бошланиши кераклигини таъкидлади. Масъулларга йўл қўйилган камчиликлар, бажарилмаган ишлар кўрсатиб ўтилди. Шаҳарнинг ҳар бир маҳалласи, кўчаси ва йўлларида ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб, кўп қаватли уйлар атрофини тозалаш, дарахт кўчатлари экиш бўйича вазифалар белгиланди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
28 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари