ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ТАШКИЛ ТОПГАНИНИНГ 27 ЙИЛЛИГИ ТАНТАНАЛИ НИШОНЛАНДИ
Бугун Термиз шаҳридаги «Азизбек» тантаналар саройида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топганининг 27 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Нормўминов тизим ходимларини байрам билан қутлаб, шаҳримизда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини камайтириш ва самарали бартараф этиш, аҳолининг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини таъминлашдаги муносиб ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирди.
Тадбирда шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимининг бир гуруҳ фаол ходимлари шаҳар ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғининг фахрий ёрлиқлари ва совғалари билан тақдирландилар.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024