04 / 03 / 23
АОКА директори Сурхондарёдаги ахборот хизматлари раҳбарлари, журналист ва блогерлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Бугун Сурхондарё вилоятига ташриф буюрган Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев вилоят матбуот уйида воҳада фаолият юритаётган журналист ва блогерлар ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари, вилоят ташкилотлари ва идоралар ахборот хизматлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда бугунги кунда юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган янгиланишларни кенг жамоатчиликка етеазишда АОКА ҳудудий бошқармаси, ахборот хизматлари, журналист ва блогерларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш орқали аҳолига ишончли ва тезкор ахборот тарқатиш, ҳудуд имижини ошириш борасидаги таклиф ва тавсиялар юзасидан фикр алмашилди.
Шу билан бирга, соҳага оид қабул қилинаётган норматив ҳужжатлар, ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳалари тўғрисида маълумот берилди. Очиқ мулоқотнинг савол-жавоб қисмида соҳа вакиллари ва ахборот хизматлари раҳбарларининг ҳар бир саволларига батафсил жавоб берилиб,таклифлари инобатга олинди. Келгусида вилоятда ахборот хизматлари, ОАВ ва блогерлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам АОКА раҳбари билан учрашиб, соҳа вакилларини янада қўллаб-қувватлаш борасидаги режалар билан ўртоқлашди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024