Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

565306       0

Тадбирлар

       

Сурхондарё вилоятидаги умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида бажарилаётган ишлар

 

Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари бошқармаси томонидан умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, қатнов қисмида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Жумладан:

➖ Сариосиё туманида М41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1444-1467 километрларида 23 км узунликдаги қисмида, 4К-625 “М41 автойўли-Тўпаланг сув омбори” автомобиль йўлининг 10 км узунликдаги қисмида;

 

➖ Денов туманида М41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1467-1498 километрларида 31 км узунликдаги қисмида, шунингдек, туманнинг Ш.Рашидов кўчаси 4Р-108Б автомобиль йўлида;

 

➖ Шўрчи туманида М41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1498-1525 километрларида 27 км узунликдаги қисмида;

 

➖ Қумқўрғон туманида М41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1525-1548 километрларида 23 км узунликдаги қисмида;

 

➖ Жарқўрғон туманида М41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1548-1606 километрларида 58 км узунликдаги қисмида картасимон ва чуқурчаларни таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Шунингдек,

➖ Ангор тумани марказидан ўтувчи 4Р-23 З “Ангор шаҳрига” автомобиль йўлининг 5-6 километрлари қисмида қоплама қуриш ишлари, М39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг туман ҳудудидан ўтган қисмида йўл элементларини тартибга келтириш, ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

➖ Термиз шаҳри ва Термиз тумани ҳудудидаги автомобиль йўлларида картасимон таъмирлаш ва чуқурчаларни бартараф қилиш ишлари, йўл атрофини тозалаш ва ободонлаштириш ишлари, кўкаламзорлаштириш майдонини барпо этиш ва ёритиш устунларини бўёқлаш, йўл элементларини оқлаш ва қоралаш ишлари, йўл ётиқ чизиқларини (разметка) чизиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Маълумот учун, ушбу ишларга тизим корхоналарининг 4 та асфальтобетон ишлаб чиқариш заводлари, 9 та асфальтётқизгич, 16 та ҳар хил турдаги каток, 50 та автосамосваллар, 13 та автогрейдер ва бошқа махсус йўл техникалари жалб қилинган. Ушбу ишларга тизим корхоналарининг 1 000 нафардан зиёд ходимлари жалб қилинган. Жорий йилнинг 13-21 феврал кунлари жами бўлиб, 5 минг 807 тонна иссиқ асфальтобетон қоришмаси ётқизилди.

 

Жорий йил 1-чорак якунига қадар вилоятдаги 2 минг 706 километр умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида тўлиқ ямоқлаш ишлари якунланади ҳамда йўл ишлари мавсуми бошланиши билан 158,8 км ўта таъмирталаб аҳволга келиб қолган Бандихон, Қизириқ, Музработ, Шеробод туманларидаги автомобиль йўлларида ҳамда бошқа ҳудудлардаги автомобиль йўлларининг белгиланган қисмларида қопламани таъмирлаш ишлари амалга оширилади.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари