Термиз шаҳрида ҳуштам салқин ичимликлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган
Термиз шаҳрида 28 турдаги салқин ичимликлар ишлаб чиқараётган “Бригҳтлй Мега Ватер” МЧЖ корхонаси 2017 йилда ташкил этилган. Айни дамда корхонада шарбат, сок ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган бўлиб, корхонада 28 нафар ишчилар меҳнат қилишади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 250 минг тоннани ташкил этади. Салқин ичимликлар асосан маҳаллий бозорга, шунингдек, бир қисми экспорт йўналтирилади. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрини ўрганиш давомида “Саҳоват” маҳалласида ташкил этилган “Бригҳтлй Мега Ватер” МЧЖнинг салқин ичимликлар ишлаб чиқариш корхонасида ҳам бўлиб, у ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди.
Шунингдек, корхонада ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди. Тадбиркорнинг кенг кўламда ишлаб чиқараётган салқин ичимликлари экспортга йўналтирилаётгани вилоят ҳокими томонидан алоҳида эътироф этилди.
Тадбиркорнинг саъйи-ҳаракатига юқори баҳо берилиб, корхонада ишлаб чиқарилаётган ҳуштам салқин ичимликларнинг экспортини янада ошириш ва ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш борасида таклиф ва тавсиялар берилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024