Термиз шаҳрида спортнинг оғир атлетика тури бўйича вилоят чемпионати ўтказилди.
Вилоятимизда спортнинг оғир атлетика турини оммавийлаштириш ва янада ривожлантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Ҳусусан, бугун Сурхон спорт мажмуасида Термиз шаҳар ҳокимлиги, вилоят ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ҳамда вилоят оғир атлетика федерацияси ҳамкорлигида 2006 йилда туғилган ва ундан кичик ўсмирлар ва қизлар ўртасида вилоят чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.
Қизғин курашларга бой бўлган мусобақада ёш оғир атлетикачилар ғолиблик учун беллашиб, ўз маҳоратларини яна бир бор синовдан ўтказишди. Якунда чемпионат ғолиблари медал, диплом ва шаҳар ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024