Термиз шаҳрида“Яшил Дунё” савдо мажмуасининг очилиш маросими ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида ушбу савдо мажмуасининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Т.Боболов ҳамда шаҳар ва туман ҳокимлари иштирок етишди.
“Яшил Дунё” савдо мажмуаси қурилишнинг лойиҳавий қиймати 80.0 млрд.сўм, барчаси тадбиркорлар ва банк кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилган.
Ушбу савдо мажмуаси бош пудратчи “Термиз Таъмир Қурилиш Файз” ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилоти томонидан қуриб битказилди.
“Яшил Дунё” савдо мажмуаси аҳолимизга ҳар томонлама қулай,енг замонавий есколотор ва лифтлар билан жиҳозланган, санитария ва екологик талабларга жавоб берадиган, муҳташам 3 қаватли савдо мажмуа биноси ҳисобланади.
Мажмуа, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотишга мўлжалланган бўлиб, 1-қаватида 96 та савдо дўкони ва 800 пагонаметр савдо расталари мавжуд, 2-қаватда ноозиқ-овқат савдосига мўлжалланган 150 та савдо дўкони ва 1 та кафе фаолияти ташкил етилган, йертўлада 140 та дўкон ва маъмурият жойлаштирилган.
3-қаватда еса 120 та дўкон, 4 та кафе ва болалар учун мўлжалланган кўнгил очар ўйингоҳлари ташкил етилган бўлиб, ҳалқимизга байрам туҳфаси сифатида фойдаланишга топширилди. Енг асосийси, мазкур мажмуа тўлиқ ҳажмда фаолият юритиб бошлагандан сўнг 1300 га яқин янги иш ўринлари ташкил етилади.
Маросим сўнгига байрамона тўкин дастухон ёзилди
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024