НАВБАТДАГИ “ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун, шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев «Тупроққўрғон» маҳалласи ёшлари билан учрашув ўтказди. Унда Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи E.Narmanov ҳам иштирок этди. Учрашувда шаҳар раҳбари ёшларни қийнаётган муаммолар шунингдек, таклиф ва ташаббусларини тинглади.
Хусусан, ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилиш учун субсидия асосида асбоб-ускуналар олиш, соғлигини тиклаш, контракт тўлови, имтиёзли кредит, уй-жой, ишга жойлашиш, моддий ёрдам ва тадбиркорлик курсларига ўқиш учун субсидия ажратишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари тегишли тартибда ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Якунда ҳал этилиши муддат талаб қилинадиган мурожаатлар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2025