31 / 01 / 23
Гулираъно маҳалласи инфратузилмасидаги камчиликлар ва ижтимоий соҳа обйектлари ҳолати ўрганилди.
Бугун Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўрайев бошчилигида тегишли мутасаддилар «Гулираъно» маҳалласида йиғилишди. Дастлаб маҳалла биноси ва унда яратилган шароитлар билан танишилди. Шундан сўнг шаҳар раҳбари ва масъуллар маҳалла кўчаларида юриб, аҳоли томорқасидаги жойларни тартибга келтириш ва ободонлаштириш шунингдек, маҳалладаги 26-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳудудини ҳам мавсумга тайёрлаш ва пойдеворини бўёқлаш ишларини ташкил етиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди.
Навбатдаги манзил 12-сонли умумтаълим мактаби бўлди. Шаҳар раҳбари томонидан мактаб фаолияти ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар, иситиш тизими, спорт заллари ҳамда майдонларининг ҳолати кўздан кечирди. Мактаб ҳудудини кўкаламзорлаштириш, ҳовлига кириш йўлаги ёнларига райҳон кўчатларини екиш ва мактабнинг олди томонида тротуар йўлагини қуриш бўйича тегишли масъулларга топшириқ берилди.
Кейинги манзилда шаҳар раҳбари сув спорти турларига ихтисослаштирилган мактаб фаолияти билан танишди ва масъулларга аҳоли ўртасида оммавий спорт турларини тарғиб қилиш, шунингдек, муассасада ободонлаштириш ва тозалик ишларини олиб бориш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2025