“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун, Термиз шаҳридаги Матбуот уйида шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбарига бириктирилган 20 нафар муаммоси бор ёшлар билан учрашув ўтказилди. Унда шаҳар раҳбари Ўктам Тўраев ёшларнинг келгусидаги режалари ҳақида самимий мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммолар шунингдек, таклиф ва ташаббусларини тинглади.
Учрашувда ёшларнинг тўлов контракт, ИТ соҳасида ўқиш, шунингдек даволаниш учун моддий ёрдам, иш билан таъминлаш ва субсидия асосида асбоб-ускуна сўраб қилган мурожаатлари тегишли тартибда ижобий ҳал этилиши белгиланди.
Якунда айрим ёшларнинг оилавий шароитини жойига бориб ўрганиш шунингдек, ҳал этилиши муддат талаб қилинадиган мурожаатлар юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024