Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

572991       0

Тадбирлар

       

Сурхондарё вилояти ҳокимининг маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашуви ўтказилди

 

Сурхондарё вилоятида бугунги кунда мингдан зиёд хонандалар, бошловчилар, созандалар, актёрлар ҳамда бошқа маданият ва санъат соҳаси ходимлари фаолият юритиб, ижод қилиб келишмоқда. Соҳада эришилган ютуқлар, амалга оширилган ўзгаришлар билан бир қаторда ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд.

Вилоят ҳокими ана шу муаммоларни соҳа вакиллари билан муҳокама қилиш, уларнинг мурожаатлари, соҳани ривожлантириш борасидаги таклифларини тинглаш мақсадида маданият ва санъат соҳасининг бир гуруҳ вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида Президентимиз томонидан вилоятда соҳа учун барча имкониятлар яратилганлиги, бошқа вилоятда йўқ маданият муассасалари, тажрибали, фидойи маданият ва санъат ходимлари фаолият юритаётган бўлсада, ёш иқтидорлар орасидан Маҳмуд Намозов, Ҳосила Раҳимова, Лола Аҳмедова каби эл таниган сурхондарёлик хонандалар, созандалар етишиб чиқмаётганлиги танқид қилинди.

Шу боисдан вилоят раҳбари соҳа вакиллари билан ўтказилган бугунги учрашувда уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади. Соҳани ривожлантириш борасида чора-тадбирлар белгиланди. Ишларни тизимли йўлга қўйиш, ёш авлод онгида Ватанпарварлик руҳини сингдириш, воҳа аҳлининг қон-қонига сингиб кетган Сурхон миллий маданияти ва санъати, фольклор ансамблларини дунёга танитиш борасида келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Маданият ва санъат йўналишида ёш иқтидорларни кашф қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокими ташаббуси билан кўрик-танлов ташкил этилади. Унда жонли ижро, созандалик, фольклор ва бошқа йўналишлардаги иқтидорларни аниқлаш мақсад қилинган бўлиб, ғолиблар жорий йил Мустақиллик шодиёналарида эълон қилинади ва вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланади.

Шунингдек, масъулларга соҳа ходимларининг самарали фаолият юритишлари учун етарли шароитлар яратиш, уларни моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни чуқур ўрганган ҳолда ҳал этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш топшириғи берилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
32 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари